«ГАИ билан тортишиб ўтирманг, барибир ютқазасиз…»

0

ГАИ тўхтатди, “Полосани босдингиз”, деди ва ҳужжатларимни сўради. Аввал ўзининг ҳужжатларини кўрсатишни сўрадим.

Ҳужжатини ҳам кўрсатди, камераси ҳам ишлаб турибди.

«Кўча номи тўғри келмаса ҳужжат бермайман, тўлиқ тортишаман», деб ўйлаб дислокациясини сўрадим.

Шартта чўнтагидан дислокацияни ҳам олиб кўрсатиб қолди-ю…😂

Дислокацияда туманнинг барча кўчаларида хизмат олиб боради деб ёзиб қўйилган экан (шунақа ёзилиши ҳам мумкинми?)

“Шошма”, дедим ўзимга. Дислокацияда “бир ўзи бир сменалик” деб ёзилган бўлса, машинада яна биттаси нега ўтирибди деб тортиша бошладим.

Энди ГАИ “напринцип дальше-больше” кетиб бошлади. Техосмотр қани, суғурта қани…

Индамасанг, авзоидан аптечка қани, стоп қани ва ҳоказо деб давом этадиган…

Бу ёқда кеч тушяпти, уйга шошиляпман. Нон, майда-чуйда, кичкинтойга каша обориш керак…

Қисқаси мен ютқаздим…

«Халқ назорати» гуруҳидан. 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here