Мажбурий обунанинг янги кўриниши! Яна бир монопол компания ўқувчиларимиз орқасидан миллиардлар ишламоқчи!..

1

Бугун сизга ҳам мактабдан ўқитувчилар телефон қилиб, “Kundalik.com”га мажбурий кириб туриш кераклигини, кирмаса, болага баҳо қўйилмаслигини эслатдими?

Бу бежиз эмас, Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, энди бу тизим учун пул тўлаш вақти келди! Электрон кундалик учун 30 ноябрдан бошлаб пуллик обуна жорий этилишини эълон қилишди. Обуна нархи – 9 200 сўм экан.

Ўзбекистонда ўқувчилар сони олти миллиондан ошиқ. Айрим чегирмаларни олиб ташлаб, ўртача 6 000 000 деб оладиган бўлсак, “Kundalik” компанияси 55 млрддан кўп даромад қилади.

Бу тизим эгалари россиялик тадбиркорлар бўлиб, “дневник.ру” асосчиларидир. Ўзбекистон билан 2018 йилда шартнома имзоланган экан. Тендер қандай ўтган, нега айнан улар танлангани ҳақида маълумотлар йўқ.

Балки тез орада вазирлик изоҳ берар.

Улар худди шундай монополияни Россия ва Қозоғистонда ҳам ўрнатмоқчи бўлишган экан, лекин рақобатчи компаниялар бунга йўл қўймаган ва суд орқали ўз ҳуқуқларини талаб қилишган.

Қолаверса, ота-оналар ҳам фарзандларининг шахсий маълумотларини хорижий компания вакилларига топшириб қўйишни эп билишмади. Шу сабабли уларда танлов имконияти қолдирилган экан. Бизда эса мажбурий, ёппасига ундан фойдаланишга ўтказишмоқчи. Ўқитувчилар ҳар доимгидек «вазифа»сини уддалашмоқда.

Айтгандай, мажбурий обуна атамаси фақат газеталар учун эмас, интернет платформасига нисбатан ҳам қўлланиши мумкин. Доим мажбурий обунага қарши вазир нима сабабдан навбатдаги мажбурийликка ҳеч нарса дея олмади?

“UzAvtoMotors”га кучи етмаган антимонополлар эса бу масалани ҳам, ҳеч бўлмаса, ўрганиб чиқишади, деган умиддамиз.

@jurnalistikauzbek

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Hech narsani o’zgartira olmasalar ham bir ko’rib qo’ysa bo’ldi. Ana shu antimonopollar.

Comments are closed.