Сеулда коронавируснинг учинчи тўлқини бошлангани маълум қилинди

0

Сеул, Инчхон ва Кёнгидо шаҳарлари жойлашган Сеулнинг пойтахт минтақасида коронавирус инфекциясининг учинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги вакили Юн Тхе Хо маълум қилди, деб ёзади «РБК».

«Бизнинг фикримизча, пойтахт минтақасида айни пайтда инфекция тарқалишининг учинчи тўлқини кўтарилмоқда. Бундан аввал касалланишнинг бундай авж нуқталари февраль–мартда ва августда кузатилган эди», — дея аниқлик киритди у.

Шу муносабат билан мамлакат бош вазири Чон Се Гюн фуқаролардан оммавий тадбирлар ўтказишдан, шу жумладан, очиқ ҳаводаги тадбирлардан ҳам тийилишни сўради.

The Кореа Ҳералд маълумотларига кўра, мамлакатда бир неча кундан буён бир кеча-кундузда 300 дан ортиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

ССВ маълумотларига кўра, ўтган суткада республикада 363 киши касалликка чалинган, Сеулда 127 киши вирусни юқтирган. Пандемия бошидан буён Жанубий Кореяда жами 30 мингдан зиёд одам коронавирусга чалинган.

Касалланиш даражасини пасайтириш учун ҳукумат чеклов чораларини жорий қилди. Пойтахт минтақасида фуқаролар 1,5 метрлик масофага риоя қилиши керак. Фестивальлар каби 100 дан ортиқ одам иштирокидаги оммавий тадбирлар тақиқланган. Иштирокчилари сони 500 кишидан бошланадиган йиғилишлар учун ҳукуматдан рухсат олиш ва ижтимоий масофани таъминлаш зарур бўлади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here