Xiaomi технологиялари нима учун қимматлагани маълум қилинди

0

Xiaomi бош директори Лэй Сзюнь компания билан боғлиқ тушунмовчилик мавжудлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, кўпчилик Xiaomi нафақат арзон қурилмаларни, балки сифатсиз маҳсулотларни ҳам ишлаб чиқаради, деб ўйлайди. Xiaomi ўн йил олдин интернетдан фойдаланиш бутун дунё бўйлаб Хитойнинг сифатсиз маҳсулотларини танқид қилиш муаммосини ҳал қилади, деб умид қилган. Лекин ўн йиллик фаолиятдан кейин ҳам кўпчилик Xiaomi қурилмалари ҳали ҳам паст даражада, деб фикрда.

Компания етакчисининг таъкидлашича, нархи қиммат қурилмаларнинг ишлаб чиқарилишига сабаб Xiaomi технологик жиҳатдан анча ривожланиб, унинг маҳсулотлари бутун дунёга танилган ҳамда сифат борасида етакчи ҳисобланади. Компаниянинг энг қиммат уяли телефони – Xiaomi 10 Extreme Commemorative Edition 1000 доллардан ошади, 98 дюймли Xiaomi Redmi Smart TV Max эса 3000 долларни ташкил этади. Шунингдек, иккала маҳсулот ҳам қурилмалар орасида машҳурликка эришган.

«IXBT»

loading...