Британия ва америкалик шифокорлар COVID-19’нинг дастлабки тўртта аломатини маълум қилди

0

Буюк Британия ва АҚШ шифокорлари коронавирусга чалинишнинг дастлабки босқичида пайдо бўладиган тўртта кенг тарқалган симптомларни маълум қилди. Бу ҳақда Express нашрига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.

Альберта университети олими Митч Уилсоннинг айтишича, коронавирусга чалинган деярли ҳар бешинчи бемор овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммога дуч келади. Гастроэнтерологик симптомларга иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ва қорин оғриғи киради. Уилсон, шу билан бирга, бундай аломатлар бошқа касалликлар учун ҳам хос эканлигини таъкидлаб ўтган.

Америка Офталмология академиясида коронавируснинг яна бир белгиси конъюнктивит эканлиги, аммо бу аломат камдан кам, тахминан, 3 фоиз ҳолларда учраши айтилди.

Лондон Империал коллежи олимларининг таъкидлашича, паришонхотирлик ҳам инфекция аломатидир. Уларнинг фикрича, ушбу синдром соғайгандан кейин бир неча ойгача давом этиши мумкин.

Дублин шаҳридаги Тринити коллежи олимлари чарчоқни ҳам дастлабки аломатлардан бири деб атади. Улар ушбу аломат тахминан ҳар иккинчи беморда учраши ва 10 ҳафтагача давом этиши мумкинлигини аниқлади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here