Нуқтаи назар: Россиянинг Жанубий Кавказдаги даври ўтди. Энди навбат Анқарага

0

Қорабоғ учун урушда Туркия ғалаба қозонди, аммо Кремль ўзини пост-совет ҳудудида Россия мавқеи ўзгармагандек кўрсатмоқда. Аммо аслида бундай эмас.

Янги даврда Путин анча эҳтиёткор ҳаракат қилмоқда ва аввалгидек фактлар манипуляция қилинган интервюлардан қочмоқда. Умуман, сўнгги 20 йил ичида биз бундай мулоҳазали ва эҳтиёткор Путинни камдан кам кўрганмиз. Узоқ давом этган мунозараларнинг сабаби Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазият бўлиб, у ерда Россия «тинчликпарварлик» деб номланган, Туркия эса «кузатув миссияси» деб номланган ҳарбий контингентини жойлаштира бошлади.

Маълумки, Тбилиси бир неча йил олдин НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги келишувда Грузия алянснинг жавобгарлик зонаси Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудида амал қилмаслигини маълум қилганди. Бу ҳолатда Кремль қандай йўл тутади? 2008 йилда, ҳеч бўлмаганда назарий жиҳатдан, Россия Тбилисига танкларни ташлаш мумкин эди. Бугун эса бунинг деярли имкони йўқ. Бу нафақат Ғарб давлатлари қўяётган санкциялар билан боғлиқ. Энди расмий Москва истаса истамаса Туркия тимсолидаги янги ва кучли геосиёсий ўйинчи билан ҳисоблашиши керак.

Путин посцовет ҳудудида Москва ҳукмронлик қилган вақт орқага қайтарилмас ўтиб кетганини тушунадими? Парадоксал жавоб: эҳтимол ҳа. «Озарбайжон мустақил суверен давлат. У ўз иттифоқчиларини ўзи хоҳлаганича танлаш ҳуқуқига эга. Ким буни инкор этиши мумкин?» – дейди Путин интервьюсида. Бу НАТОнинг таъсис ҳужжатларидан деярли сўзма-сўз иқтибос. Худди шу интервюнинг ўзи Жанубий Кавказдаги кучлар мувозанатининг ўзгараётганлиги, ёки аллақачон ўзгарганлигидан дарак эмасми?

tarjumon.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here