ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ ИЛК БЕЛГИЛАРИ ҚАНДАЙ НАМОЁН БЎЛАДИ?

0

Феруза ТОҲИРОВА,
Тиббиёт фанлари номзоди, Республика ихтисослаштирилган
эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази
диабетология илмий бўлими ходими:

— Ушбу касалликнинг икки хил тури кенг тарқалган. Бошқа турларига чалинган беморларни кам учратасиз. Аммо хасталикнинг турларидан қатъий назар белгилари бир хил бўлади. Қандли диабетнинг 2-тури асосан катта ёшли инсонларда учрайди ва наслдан-наслга ўтади. Унинг асосий сабаби соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик ҳисобланади.

Жумладан, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқадиган ортиқча вазн қандли диабетнинг асосий сабабчисидир. Боиси, касалликнинг 2-тури ривожланишига инсон танасида мушак тўқимасининг камайиб, ёғ тўқимасининг кўпайиши ҳисобланади. Аммо хасталик семиз бўлмаган инсонларда ҳам ривожланиши мумкин.

Касалликнинг асосий белгилари: оғиз қуриши, чанқаш ва шунга яраша керагидан ортиқча суюқлик истеъмол қилиб, кўп пешоб ажралишидир. Шунингдек, бундай беморларда умумий ҳолсизлик, оёқларда оғрик ва кейинчалик яраларнинг секин битиши кузатилади. Ортикча вазни бўлган кишиларда қандли диабет иштаҳани ҳаддан ортиб кетиши билан ҳам намоён булади.

Касалликнинг дастлабки белгилари кузатилгандаёқ шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ҳар бир киши ўзининг танаси вазнини назорат қилиб бориши, унинг меъёрий кўрсаткичлардан ошиб кетишига йўл қўймаслиги талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here