Рим папаси модель қизнинг беҳаё расмига «лайк» босди

0

Рим папаси Францискнинг Инстаграмдаги расмий саҳифаси орқали бразилиялик модель Наталья Гариботтонинг беҳаё расмига “лайк” босилиши Ватиканни ноқулай аҳволга солиб қўйди.

“Евроньюс”нинг хабар беришича, айни пайтда бу “лайк”ни айнан ким босганини аниқлаш учун текширув ўтказиляпти. Ватикан папанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини шахсан унинг ўзи бошқармаслигини, бу иш бир гуруҳга юклатилганини маълум қилди.

Рим папасининг расмий саҳифаси орқали 13 ноябрь куни беҳаё расмга қўйилган “лайк” эртаси куни қайтариб олинган. Гариботто эса бу расмни ёқтирган 133 минг киши орасида кимсан, католикларнинг етакчиси борлигидан хурсандлигини айтган. “Камида жаннатга тушаман”, – дея ёзди у ўз саҳифасида.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here