Самарқанддаги бир туманга янги ҳоким тайинланди

0

Нарпай туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Ботир Жабборов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 21 ноябрь куни ўтказилаётган сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилмоқда. Ботир Жабборов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилган.

Шу сабабли депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Шерзод Раҳмонов номзоди тасдиқланган.

Маълумот учун, Ботир Жабборов 2017 йилдан буён Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди. Аввалроқ туман ҳокимлиги 398 миллион сўмга Trailblazer сотиб олгани маълум бўлганди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here