СИЗДА ТАДБИРКОРЛИК ҚОБИЛИЯТИ БОРМИ?ТЕСТ

0

Ҳозирги бозор иқтисоди шароитида ҳар биримиз тадбиркорликнинг қайсидир жабҳасида фаолият юритишни, шунинг орқасидан яхши яшашни мақсад қиламиз. Бироқ бу касб ҳам ҳамманинг қўлидан келавермаса керак.

Қуйидаги саволларга ҳаққоний жавоб бериб, ўзингиздаги тадбиркорлик қобилияти қанча эканини аниқлаб олинг.

  1. Турли тўсиқларга қарамай, бошлаган ишингизни охирига етказа оласизми?
  2. Ўз қарорингизда қатъий ура биласизми?
  3. Масъулиятни, раҳбарликни зиммангизга олишни ёқтирасизми?
  4. Ҳамкасбларингизнинг ўзингизга бўлган ишончи ва ҳурматидан фойдаланасизми?
  5. Саломатлигингиз жойидами?
  6. Тонгдан ярим тунгача тер тўкиб ишлашга тайёрмисиз?
  7. Одамлар билан муносабатлар юритиш ҳамда ишлашни хуш кўрасизми?
  8. Танланган йўлнинг тўғри эканига бошқаларни ишонтира оласизми?
  9. Ўзгаларнинг ғоялари сизга тушунарли кечадими?
  10. Ўзингиз иш бошламоқчи бўлган соҳада тажрибангиз етарлими?
  11. Танланган тадбиркорлик жабҳангизга оид ҳисоб-китоб ишлари билан яхши танишмисиз?
  12. Сиз ишлаб чиқармоқчи бўлаётган маҳсулотга ўзингиз яшаб турган ҳудудда талаб каттами?
  13. Маркетинг ҳамда молиявий масалада тайёргарликдан ўтганмисиз?
  14. Рақобатчиларингизнинг иши яхши кетаяптими?
  15. Ижарага олиш учун жой танлаб қўйганмисиз?
  16. Ўз фирмангиз, ташкилотингизни дастлабки бир йил ичида молиялаштириш учун маблағингиз етарлими?
  17. Танг келиб қолганда ташкилотингизга молиявий кўмак бера оладиган яқинларингиз борми?
  18. Сизга хом ашё етказиб берадиган ҳамкорлар топдингизми?
  19. Етарли тажриба, билимга эга бўлган мутахассисларни ишга жалб этиш учун ҳаракат бошлаганмисиз?
  20. Хусусий корхона, ташкилот, фирма очиш азалий орзуингиз эканига қаттиқ ишонасизми?

НАТИЖАЛАР:

Ўзингиз қониқарли деб ҳисоблаган ҳар бир жавоб учун 1 баллдан қўйинг.

Агар 17 ва ундан ортиқ балл тўплаган бўлсангиз.

Тадбиркор бўлиш учун сизда қобилият етарли дейиш мумкин. Сиздаги ҳаракатчанлик, келажакка бўлган юксак ишонч туйғуси ва бир мақсад йўлида охиригача кураша олишдек ажойиб хислатингиз сизга хусусий тадбиркорлик билан боғлиқ корхона, ташкилот ёхуд фирма очишга катта йўл очиб бера олади. Энг асосийси, ғояларингиз ҳам шу хислатларингиз билан уйғунлаша олса бас.

Агар сиз 13 дан 17 гача балл тўплаган бўлсангиз:

Сизда тадбиркор бўлиш учун қобилият ҳам, имконият ҳам етарлича деб бўлмайди.

Лекин сира кўнглингизни чўктирманг. Чунки, истасангиз ажойиб тижоратчи бўлишингиз мумкин. Сабаби, олди-сотди қилишда тенг келадигани йўқ, ишонинг.

Агар сиз 13 дан кам балл тўплаган бўлсангиз:

Афсуски, сиздан яхши, омадли тадбиркор чиқмайдиган кўринади. Ўзингиз ўйланг, тадбиркорлик, янги, харидорнинг кўзини қувната оладиган, қолаверса, рақобатга бардошли, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун инсон етарлича тажриба, кўникмага эга бўлиши талаб этилади.

Сиз барибир хафа бўлманг. Аксинча, олдин обдон ўйланг, тажриба тўпланг, бошқаларнинг фаолиятини чуқур ўрганинг. Ажаб эмаски, келгусида сиз ҳам ўшалар қаторидан жой олсангиз ва халқингизга нафингиз тегадиган ишбилармонга айлансангиз.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here