Тошкентда масжиддан куртка ўғирлаган шахс қўлга олинди

0

15 ноябрь куни Яшнобод тумани ички ишлар органларига 36 ёшли Анвар К. мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 19.00 да масжидга келиб курткасини кириш эшиги олдида қолдирганлигини, бир оздан сўнг эса курткасини қолдирган жойда топа олмаганлигини айтган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 28 ёшли Жасур А. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here