УМУРТҚАЛАРАРО ДИСК ЧУРРАСИ

0

Касалликнинг пайдо бўлиш сабаблари, уни аниқлаш

Шоҳайдар ШОТУРСУНОВ,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Умуртқалараро диск чурраси касаллиги умуртқанинг ҳаракатчан бўлган бўйин ва бел қисмларида кўпроқ учрайди. Бемор ўзида ушбу хасталик ривожланаётганини мустақил била олмайди. Шифокор кўриги вақтида ўтказиладиган компьютер ва магнит резонанс томография текшируви хулосаси орқалигина бу борада аниқ ташхис қўйилиши мумкин.

Чурранинг кимда, қачон ва қандай пайдо бўлиши мумкинлигини олдиндан айтиш қийин. Негаки, бу касалликнинг муайян касб эгалари ёки маълум бир ҳудудда яшайдиганларга эмас, балки барчага бирдек хавф солиши эҳтимоли мавжуд. Ҳатто бир ёшгача бўлган гўдакларда ҳам чурраларнинг туғма шакли кузатилади. Аммо оғир меҳнат натижасида ҳам юзага келиши мумкин.

Касалликни келтириб чиқарувчи омиллар:

Қорин ички босимининг ошиши;

оғир жисмоний меҳнат;

тана вазнига нисбатан мунтазам оғир юк кўтариш;

пешоб ажралишининг қийинлашуви;

қабзият;

узоқ вақт безовта қилган йўтал;

умуртқа остреохондрози;

шикастланиш;

камҳаракатлилик;

ортиқча вазн;

наслда бу хасталикнинг борлиги;

аёлларда туғуруқ вақтидаги зўриқишлар чурра ҳосил бўлишига таъсир этувчи омиллар ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, мазкур омилларнинг барчаси чурра бўлганда унинг қисилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here