Янги Зеландия полицияси аёл мусулмон зобитлар учун ҳижобли хизмат формаси жорий қилмоқда

0

Янги Зеландия полицияси мусулмон аёлларнинг хизматга қўшилишини рағбатлантириш мақсадида расмий кийимида ҳижоб вариантини тақдим этди.

Янги Зенландия полиция хизмати таркибида фаолият юрутувчи мусулмон зобитлар ҳижобни лойиҳалаштириш жараёнида қатнашганликларини ва Янги Зеландия Қироллик полиция коллежи ходимларига ҳалол овқатлар ва машғулотлар давомида намозхоналар жорий қилганлиги учун миннатдорчилик билдирдилар.

Маълумот учун, Буюк Британиянинг Лондон метрополитан полицияси 2001 йилда, бундан 15 йил ўтгач эса Шотландия полицияси хизмат формаси сифатида ҳижобни маъқуллаган.

Виктория полициячиси Маха Суккар 2004 йилда Австралияда формаси таркибида ҳижоб кийган биринчи офицер ҳисобланади.

tarjumon.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here