Гаровдаги кўчмас мулк сотилмаслиги учун қарздор 202 млн сўмдан ошиқроқ қарзини тўлади 

0

Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 24.06.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Б.Алимовдан ундирувчи “Ўзсаноатқурилиш” банк фойдасига 202.690.343 сўм қарз ундириш ва ундирувни қарздорга тегишли 95.000.000 сўмга баҳоланган Зангиота тумани, Туркистон ҚФЙда жойлашган дала ҳовлига қаратиш ҳақидаги 100520036859-сонли ижро ҳужжати 14.09.2020 йилда келиб тушган.

Ижро иши юритиш тўғрисида МИБ туман бўлими томонидан қарор қабул қилинган. Бўлим давлат ижрочиси мажбурий ижро ҳаракатларига киришиб, ижро ҳужжатида келтирилган гаровдаги қарздорга тегишли бўлган 95.000.000 сўмга баҳоланган Зангиота тумани, Туркистон ҚФЙда жойлашган дала ҳовли холислар иштирокида хатланган ва бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Шунингдек, бўлим давлат ижрочиси А.Айхўжаевнинг 12.10.2020 йилдаги мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорига асосан юқоридаги хонадон аукцион савдоларига чиқарилган.

Олиб борган ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки бўлган дала ҳовли электрон-онлайн аукционда сотилишининг олдини олиш мақсадида қарздор Б.Алимов томонидан 06.11.2020 йил куни банк фойдасига 202.690.343 сўм қарздорликни тўлиқ тўлаб, кўчмас мулкини сақлаб қолди. Ҳозирда ушбу ижро иши Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here