Голландиялик журналист ЕИ давлатлари мудофаа вазирлари онлайн-учрашувини бузди

0

Журналист ЕИ мудофаа вазирлари қизғин баҳслашаётган вақтда экранда пайдо бўлган ва сиёсатчиларга қарата қўл силкитган, Евро дипломатия раҳбари Жозеп Боррелнинг саволига жавобан у голландиялик журналист эканлигини айтган.

Нидерландлар бош вазири Марк Рютте, жума куни журналист ЕИ мудофаа вазирликлари раҳбарлари виртуал мажлисига уланишга муваффақ бўлгач, киберхавфсизликни кучайтиришга чақирди, деб хабар бермоқда Бельгиянинг Le Soir нашрига таяниб Спутник.

Европа иттифоқига аъзо давлатлар мудофаа вазирликлари раҳбарлари виртуал учрашуви жума куни бўлиб ўтган. Унда коллектив еврохавфсизлик масалалари ҳамда ЕИ мудофаасини яқин истиқболда кучайтириш бўйича умумий йўналишлар муҳокама қилинган.

RTL Nieuws телеканали хабарига кўра, журналист Даниэль Верлаан Нидерландлар мудофаа вазири Анк Бейлевелд томонидан эълон қилинган суратда видеоконференцияга кириш паролининг бир қисмини кўриб қолгач, Zoom сервисида бўлиб ўтаётган вазирлар виртуал учрашувига уланишга муваффақ бўлган.

«Министрлар яна бир карра қай даражада эҳтиёт бўлиш кераклиги борасида ўйлаб кўришлари лозим», – дея иқтибос келтирган нидерланд бош вазири сўзларидан бельгия нашри.

Хабарда айтилишича, Нидерланд мудофаа вазири карантинда бўлган ва фаолиятни вазирлик биносида олиб бормаган, шу туфайли барча зарур хавфсизлик чораларига амал қилинмаган.

Журналист ЕИ мудофаа вазирларининг қизғин дискуссияси вақтида экранларда пайдо бўлган ва уларга қарата қўл силкитган, Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг саволига жавобан у голландиялик журналист эканлигини айтган. Боррель унга қонунни бузганлигига ишора қилганида, журналист: «Сизнинг мажлисингизни тўхтатганимдан афсусдаман, ҳозироқ уни тарк этаман», деган.

Хабарда айтилишича, учрашувдаги ушбу «взлом» туфайли мажлисни маълум вақтга тўхтатишга мажбур бўлишган.

darakchi.uz

loading...