Инвестор ва стартапчилар диққатига! Эртага Андижонда Unicorns танловининг финал босқичи бўлиб ўтади

0

Инвесторлар ва стартап соҳасига қизиқувчи ҳамюртларимиз диққатига! 23 ноябрь куни Андижон шаҳридаги Рақамли шаҳар (Digital city)да “Unicorns” стартаплар танловининг финал босқичи бўлиб ўтади. Унда 25 та иштирокчи 2 млрд сўмгача  бўлган сармоя учун беллашади.

Куни кеча“Unicorns”  лойиҳасининг акселерация босқичи якунланди. Жамоалар экспертлар тренингларида қатнашиш ва бизнес мураббийлари билан доимий алоқада бўлишди. Керакли тавсияларга таяниб, ўз фаолиятларини ривожлантиришди.

Шунингдек, танловнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритган жамоалар рўйхатини шакллантириш ишлари ҳам  якунига етди. Иштирокчилар орасидан саралаб олинган энг яхши стартап эгалари ўз лойиҳалари билан финал босқичида қизғин баҳс олиб боради.  Якуний босқичда ғолиб деб топилган лойиҳалар “ Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Агар сиз ҳам инвестиция киритиш учун стартап излаётган бўлсангиз ёки соҳани янада чуқурроқ ўрганишни истасангиз, ушбу имкониятни қўлдан бой берманг! Барчани 23-ноябрь, соат 9:30 да Андижон шаҳридаги Рақамли марказда кутиб қоламиз!

Маълумот учун: ““Unicorns”” лойиҳасида 35 ёшгача бўлган,  Андижон вилоятида истиқомат қилаётган ёш стартапчиларнинг лойиҳалари қабул қилинди. Лойиҳа 3 босқичда олиб борилди. Дастлабки босқичда https://unicorns.uz  веб-сайти орқали 466 нафардан ортиқ ёш стартапчиларнинг аризалари қабул қилинди.  II босқичда эса лойиҳалар сараланди. Якуний босқичда, яъни финалда энг яхши деб топилган лойиҳа муаллифлари билан алоқага чиқилади ва сараланган стартап лойиҳалар тўлиқ қўллаб-қувватланади. Юборилаётган стартапларнинг аксарияти “Таълим ва кадрлар тайёрлаш технологиялари”, “Туризм, саёҳат, ва меҳмондорчилик” ҳамда “Транспорт ва логистика” каби хизмат турларини ташкил этмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here