Таниқли турк актёри собиқ рафиқасига қарши «уруш очди»

0

«Туркиянинг Жорж Клуниси» — Ўзжан Дениз ва унинг собиқ турмуш ўртоғи Фейза Актан ўртасидаги муносабатлар тобора ёмонлашиб бормоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

2018 йилда турмуш қурган жуфтлик орадан 15 ой ўтиб биринчи суд жараёнидаёқ ажрашган. Шунга қарамай ўзаро муносабатлар борасида тушунмовчиликлар тугамаган. Таъкидланишича, ажрашганидан кейин Сариерда жойлашган уйида яшашда давом этган актёрнинг рафиқаси гўёки уйни тарк этишдан бош тортган. Дениз собиқ турмуш ўртоғидан уйдан чиқиб кетиши ва калитни беришини сўраган, аммо Актан фикридан қайтмаган.

Ўзжан бунга жавобан жиноий иш қўзғатиш учун ариза берган ва собиқ рафиқасини, уйини оккупация қилишда айблаган. Шундан кейин Фейза шу вақтгача индамагани, аммо унга нисбатан ноҳақ муносабатда бўлинганини маълум қилган. Актаннинг ушбу баёнотидан кейин Ўзжан ҳам қўл қовуштириб турмаган ва ўзининг Instagram саҳифасига «Ўғлим, қўрқма. Отанг қўлидан келган ҳамма нарсани қилади», деб ёзиб қолдирган.

Ота бўлишни шишага ўхшатган актёр постида ўғлига мурожаат қилиб, у айтилиши керак бўлган гапларни айтгани, қилиниши керак бўлган ишларни барчасини қилганини, у ва ўғли ўртасидаги муҳаббат фақатгина Аллоҳга аёнлигини ёзиб, ўғлини жуда ҳам яши кўриши, ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаслигини қўшимча қилган.

Кейинги юриш собиқ рафиқасидан бўлган. Фейза ҳам Instagram’да дардини тўкиб-сочган. Тамагирлик куч ва дўқ-пўписа билан амалга ошириладиган ҳаракат эканлигини ёзган Фейза ажрашиш қарорига мувофиқ ушбу уйда боласи билан яшаши мумкинлиги, қолаверса, ажрашиш шартлари бошқа томон тарафидан тайёрлангани ва кейин унга тақдим қилингани, матбуотда тарқалган маълумотлардан фарқли ўлароқ товон пули, транспорт воситалари ёки кўчмас мулкка давоси бўлмагани ва эътирозсиз имзо чекканини билдирган. Шунингдек, у ажрашганидан кейин унга қўйилган айбловлар кўпайишига қарамай, фарзанди зарар кўрмаслиги учун сукут сақлаганини қўшимча қилган.

Маълумот учун, 2018 йилда турмуш қурган жуфтлик шу йилнинг апрель ойида фарзандли бўлган ва уни Кузей Дениз деб атаган. 15 ой бирга яшаганидан кейин ажрашган Дениз ва Фейзанинг ҳар иккиси ҳам фарзандга васийлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган.

Аввалроқ ажрашганига қарамай Фейза Актан собиқ эрининг уйида яшашда давом этгани ва тарк этиш сўралса ҳам кетмагани маълум қилинган.

loading...