Хитойда Россиядан келтирилган товуқ гўшти ўрамида коронавирус аниқланди

0

Хитойда мутахассислар Россиядан келтирилган товуқ маҳсулотлари ўрамида коронавирусни аниқлади, деб ёзади «РБК» Хитойнинг Гуандун провинциясидаги Дунгуан шаҳар касалликлар назорати ва профилактикаси марказига таяниб.

«Аргентинадан импорт қилинган товуқ қанотлари ва Россиядан импорт қилинган товуқ оёқлари қадоғидан олинган намуналар коронавируснинг нуклеин кислотасига нисбатан тестдан ўтказилганда ижобий натижа кўрсатди», — дейилади хабарда.

Шу муносабат билан зудлик билан чоралар кўрилди. Мутахассислар маҳсулотни муҳрлади, омборхона дезинфекция қилинди ва маҳсулот билан контакт қилган ходимларнинг барчаси тестдан ўтказилди — тестлар ҳозирча салбий натижа берди.

Октябрь ўрталарида Хитойнинг Циндао шаҳрида музлатилган маҳсулотлар қадоғи устидан биринчи марта тирик коронавирус топилган эди. Ўшанда мутахассислар четдан олиб келинган музлатилган треска балиғи ўрами устида тирик коронавирусни топган эди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here