Ҳаво ҳарорати минус даражага тушиб кетмоқда. Қорли ва совуқ об-ҳавода коронавирус инфекцияси тарқалиши кучайиши мумкинми?

0

Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

 

Коронавирус дунёда пайдо бўлган янги вирус бўлишига қарамай, унинг аниқланганига бир йил бўлди. Дунё олимлари, хусусан, республикамиз олимлари тадқиқотларига кўра, бу вирус бошқа вирусларга нисбатан иссиқ ёки совуқ ҳавода нобуд бўлмаслиги тасдиқланиб келинмоқда. Яъни, ҳаво ҳарорати қанчалик совуқ бўлса вирусни яшаш имконияти кучайиши кузатилиши таъкидлаб келинмоқда.

 

Коронавирус ҳаво ҳароратиниy ўта юқори ҳолатида, яъни 70 даражадан юқори ҳароратда 5-15 дақиқада нобуд бўлиши кузатилган. Лекин ҳаво ҳарорати қанчалик паст бўлса, у совукда деярли уйқу ҳолатига кетади, лекин ўлмайди, у ёки бу сатҳларда, сақланади, иссиқ организмга тушиши билан ҳаёт фаолиятини давом эттиради.

 

Яъни, коронавирус ҳаво томчи, фекал-орал ва контакт йўллари билан юқади, демак иссиқроқ кунларга нисбатан совуқ кунларда бундай муҳитда сақланиши узоқроқ бўлади. Бу эса, вируснинг инсон организмига тушиш имкониятини кучайтиради.

 

Инсон организмига вирус тушган ва ҳали касаллик аломатлари пайдо бўлмаган, яъни яширин-инкубацион даври кечаётганда бу одамдан ҳавога тарқалган вирус ёзги кунда 3 соат туриши тасдиқланган бўлса, бугунги совуқ кунларда у кўпроқ — 5-6 соатгача сақланади. Сатҳларда эса 3-5 кунгача, суюкликлар таркибида 9 кунгача сақланиши тўғрисида Хитой, Европа ва АҚШ олимлари мақолаларида ёзиб ўтмоқда.

 

Бу дегани, агарда сиз одам гавжум жойларга борсангиз ва у ерда ниқоб, қўлқоп каби ҳимоя воситаларини тақмасангиз, масофа сақланмаса ҳамда қўллар тозалаб турилмаса, коронавирус организмга тушиши аниқ ва одамлар кўп жойларда касалланиш хавфи жуда ҳам юқори.

 

Агар иш юзасидан уйдан ташқарига чиқсангиз, албатта ниқоб ва қўлқопларни қоидага риоя қилган ҳолда тақиб юринг, масофани сақланг, доимий равишда қўлларни совунлаб ювинг ёки антисептиклар билан ишлов беринг. Уйга қайтганда эса, ташқарида кийилган устки кийимларни даҳлизда қолдиринг, уйда қўлларни узоқ муддат совунлаб ювинг, юзни, кўзларни, томоқларни ва бурунларни иссиқроқ сувда камида 3 марта чайиб ташланг. Шу тариқа уйингизга вирусни олиб киришдан имкон қадар сақлаган бўласиз.

loading...