“Касперский лабораторияси” 2021 йил учун энг катта кибер таҳдидларни маълум қилди

0

“Касперский лабораторияси”нинг “GreAT” тадқиқот маркази мутахассислари пандемия мавзусидаги киберкампания, 5G технологиялари орқали ҳужумлар ҳамда сиёсий жосусликни 2021 йил учун асосий кибер таҳдид атади.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда хакерлар орасида энг хавфли тенденциялардан бири бу потенциал қурбоннинг тармоғига кириш учун қора бозорда ресурсларни сотиб олиш бўлиб, бу келгуси йилда ҳам давом этиши мумкин.

«Ҳужумчилар бундай схемалардан мураккаб мақсадли кампанияларда фойдаланишда давом этишади. Шу боис ташкилотлар ҳар қандай зарарли дастурларни синчковлик билан текширишлари ва ҳар бир бузилган компьютерда жавоб чораларини кўриши тавсия этилади ”, – дейди мутахассислар.

Қайд этилишича, 2021 йилда тармоқ қурилмаларига қилинган ҳужумлар сони ҳам кўпаяди. Бунга масофадан ишлашга қаратилган глобал тенденция ёрдам беради, шунинг учун тажовузкорлар турли компанияларнинг VPN шлюзларига киришга ва ижтимоий муҳандисликдан фойдаланувчи маълумотларини йиғишга урунишади.

loading...