Хонанда Севара оила қурди. Азиз ва Севаранинг никоҳни қайд этиш жараёни акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Видеода келин-куёвнинг ҳам образига мос ҳимоя ниқоби таққанини кўриш мумкин. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ижобий изоҳларига сабаб бўлди.
Севаранинг мухлислари ҳамда ҳамкасблари хонандага бахт тиламоқда.