Ғарб Россияни Беларусга қарши қўймоқчими?

0

Беларусь Президенти Aлександр Лукашенконинг таъкидлашича, Ғарб Россияни Беларусда мавжуд сиёсий тизимни ағдаришга жалб қилмоқчи, аммо буни қандай қилишни ҳали билмайди. Шу билан бирга, Лукашенко лавозимидан истеъфога чиқиши учун зарур шарт-шароитларни айтиб ўтди, деб ёзади РИA Новости.

Лукашенко чет эл элчиларига ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида баланд овоз билан баёнот берди. Унинг таъкидлашича, Беларусда содир бўлган воқеалар ҳанузгача Минскка таъсир ўтказиш вариантларини ишлаб чиқаётган Ғарб давлатлари расмийларини «қўзғатмоқда».

У ҳокимиятдан четлатилиши мумкинлигини таъкидлади, аммо бу жараёнда асосий ролни амалдаги конституция қонунлари ва қоидаларига бўйсунган ҳолда Беларусь халқи ўйнаши керак. Лукашенко ўз баёнотида нафақат Ғарб дипломатларига, балки республикада ҳокимият ўзгариши масаласида бошлари «ғижимланган» «қочоқ» мухолифатчиларга ҳам мурожаат қилди.

loading...