Huawei ўзининг термометрга эга смартфонини патентлади

0

Huawei компанияси тана ҳароратини ўлчаш имкониятига эга смартфонни патентлади. Патент «Ҳароратни ўлчаш ва натижаларни кўрсатишда график фойдаланувчи интерфейсига эга мобил телефон» номини олган, деб хабар беради IXBT.

Патент изоҳида ёзилишича, «мобил телефон ёки планшетнинг камераси ёрдамида инсон танаси ёки объект сканер қилинганидан сўнг, тана ҳарорати ўзгаргани тўғрисидаги маълумотлар қурилма экранида пайдо бўлади».

Июнь ойида Honor бренди Kirin 990 процессори, 40 ваттли тезкор қувватланиш функцияси ҳамда тана ҳароратини ўлчашга мўлжалланган махсус инфрақизил-датчикка эга Honor Play4 Prо смартфонини савдога чиқарган эди.

Ҳарорат Цельсий бўйича -20 дараждан 100 даражагача диапазонда ўлчанади. Эълон қилинган аниқлик 0,1 даражага тенг.

loading...