Майкл Жексон вафотидан олдин яшаган улкан қасрнинг ички кўриниши қандай эди? (фото)

0

Афсонавий поп юлдузининг иқтидори, ғаройиб диди чиндан ҳам шов-шувли. 9,5 миллион долларга сотувга қўйилган Майкл Жексон ўлимидан олдин яшаган улкан қасрининг ички қисми бунга яққол мисолдир.

Аслини олганда барча севган поп қироли бу саройнинг ҳақиқий эгаси эмас эди. У 2007 йилдан то 2009 йил вафотигача уни ижарага олган.

Кўчмас мулкнинг катталиги жуда улкан: асосий бинонинг майдони 8000 квадрат метрдан зиёд, меҳмонхона майдони эса мингга яқин. Қаср ҳатто ўзининг кичик черковига ҳам эга . У 70 ўринга мўлжалланган ва насронийларнинг ҳайкалларига тўла.

Бино 1950 йилларда Мехико шаҳрида театр эгаси Хорст Шмидт томонидан қурилган ва кейин ғишти билан Невадага кўчирилган. Тарих давомида унинг жойлашуви бир неча бор ўзгарган. Қаср эгаси меҳмонини рози қилиш учун безакларини унинг дидига мос равишда ўзгартирди.

Қасрда чиройли фаввора бўлган катта ҳовли бор: бу элементнинг мавжудлиги Мексика мулклари услубининг сарой тузилишига таъсиридан далолат беради.

Меҳмонхонасида катта тош камин устида Майкл Жексоннинг улкан портрети бор. Ушбу хона диванлар, замонавий журнал ва овқатланиш столлари билан жиҳозланган.

Саройнинг услуби эклектикдир: ҳатто ҳаммом (уларнинг 7 таси) ва бассейнлар (уларнинг 12 таси) алоҳида олам. Ётоқхона кичик бар, камин ва улкан кўзгу билан қойилмақом кўринади. Қасрда шахсий бадиий галерея мавжуд. Айтганча, сарой ҳатто ўзининг махфий ўтиш жойи билан жиҳозланган, Майкл Жексон кўпинча журналистлар эътиборидан қочиш учун ундан фойдаланган.

loading...