Официант қизлар билан ҳаёт йўлини боғлаган машҳурлар (фото)

0

Шоу-бизнес вакилларининг ҳаммаси ҳам турмуш ўртоқ борасида ҳамкасбларини танлайвермайди. Уларнинг орасида касбидан кўра қандай инсон экани ва қарашлари мос келиши муҳим бўлган машҳурлар ҳам йўқ эмас.

Мэтт Деймон ва Лучиана Барроза

Голливуд юлдузи бўлажак турмуш ўртоғи билан 2003 йилда, у официант бўлиб ишлайдиган барда танишган. У бир кўришда Лучианани ёқтириб қолган ва орадан икки йил ўтиб жуфтлик турмуш қурган. Рафиқасининг биринчи турмушидан қиз фарзанди бўлган ва Мэтт унга оталик қилишга рози бўлган. Ҳозирда уларнинг уч нафар фарзанди бор.

Николас Кейж ва Элис Ким

Юлдузлар олами вакиллари билан қурган аввалги икки турмуши ҳам ўхшамаганидан кейин Элис рафиқа сифатида оддий қизни танлашга қарор қилган. У Элис билан 2004 йилда Лос-Анжелесдаги ресторанлардан бирида танишган ва бир неча ой ўтиб унинг қўлини сўраган. Улар 12 йил бирга яшаган, кейин эса ажрашган.

Дэвид Швиммер ва Зоуи Бакман

«Дўстлар» сериали юлдузи Дэвид официант Зои Бакманни Лондонда учратган. Бу вақтда актёр суратга тушиш учун Британияга келган эди. Қизни ёқтириб қолганидан унга ўзи билан АҚШга кетишни таклиф қилган. Қиз рози бўлган ва кўп ўтмай жуфтлик турмуш қурган. Қиз фарзандли бўлган Швиммерлар оиласи 7 йилдан узоқ бирга яшамаган. 2017 йилда уларнинг ажрашиши ҳақидаги маълумот эълон қилинган.

Крис Нот ва Тара Уилсон

2004 йилда Крис ўзига қарашли барда ишлайдиган Тара билан танишган. Бир-бирига кўнгил қўйган жуфтлик бир неча йилдан кейин ўғил фарзандли бўлган. Жуфтлик Тара 30 ёшни қаршилаганида – 2012 йил турмуш қуришга қарор қилган. Шундан кейин бир вақтлар официант бўлиб ишлаган Уилсон ресторан бизнеси раҳбарига айланган.

Норвегия шаҳзодаси Хокон ва Мэттэ-Марит Хейби

Норвегия шаҳзодасининг официант қиз билан унаштирилгани ҳақида маълумот эълон қилингани турли шов-шув ва баҳсларга сабаб бўлган. Гап-сўзлар қизнинг фақатгина келиб чиқиши эмас, унинг ўтмиши ва фарзандли экани билан ҳам боғлиқ бўлган. Аммо ҳеч нарса Хоконни фикридан қайтаролмаган ва жуфтлик турмуш қурган.

Daryo.uz

loading...