Янги сотиб олинган «Соbalt»нинг мотори бузуқ чиқди. “UzAvto Motors”нинг машина сотган филиали уни бепул тузатиб беришдан бўйин товлади…

0

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, Кўкдала маҳалласида яшовчи фуқаро Шоҳжаҳон Жўраевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг почтаси орқали мурожаати Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат келиб тушди, деб ёзмоқда «Human.uz».

Мурожаатда қайд этилишича, фуқаро Ш.Жўраев шу йилнинг 20 февралида “UzAvto Motors”нинг Ангрен шаҳрида жойлашган “Lion motors” филиали билан “Cobalt” русумли автомашина сотиб олиш тўғрисида шартнома тузган ва белгиланган 87 миллион 60 минг сўм тўловни амалга оширган. Орадан 5 ойдан ортиқ вақт ўтгач, яъни 29 июль куни анча оворагарчиликлардан сўнг автомашина истеъмолчига етказиб берилган.

Бироқ, камбағални туянинг устида ҳам ит қопади деганларидек, орадан 2 ой ҳам ўтмасдан “Cobalt”нинг мотор қисми ишдан чиқиб, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Автомашинани сотган “Lion motors” вакиллари эса носозликни бепул бартараф этишдан бўйин товлашган.

Мурожаати тегишли тартибда ўрганилиб, “Cobalt” нинг носоз ҳолга келган мотор қисми тўлиқ янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.

loading...