27 ноябрдан Тошкент жамоат транспортлари йўловчилари учун ойлик йўл чипталарини сотиш бошланади

0

Жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимидан фойдаланиш  янада кенгайтириш бўйича қатор ишлар олиб борилаётганлиги сабабли, “Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик жамияти томонидан декабрь ойи учун ойлик йўл чипталари 27 ноябрь санасидан сотувга чиқарилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ойлик йўл чипталарини Тошкент шаҳридаги барча ойлик йўл чипталарини сотиш шаҳобчаларидан ва метро кассаларидан харид қилишингиз мумкин.

loading...