“Бриллиант қўл” юлдузи касалхонага ётқизилди

0

Россия совет федератив социалистик республикасида хизмат кўрсатган артист, “Бриллиант қўл” каби кўплаб фильмларда турли роллар ижро этган Светлана Светличная шошилинч равишда Москвада касалхонага ётқизилди.

Бу ҳақда “Бешинчи канал” хабар бермоқда.

ОАВ хабарларига кўра, актриса инсултга чалинган.

Телеканалнинг қўшимча қилишича, актриса бош оғриғидан шикоят қилганидан кейин касалхонага ётқизилган.

Светличнаянинг соғлиғи, шунингдек, қайси касалхонага ётқизилганлиги тўғрисида маълумотлар берилмаган.

loading...