Чиноздаги “Пахта Нефтбазаси”да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. ФВВ чора кўрмоқда (видео)

0

Тахминан 40 дақиқа олдин Чиноз туманидаги “Пахта Нефтбазаси”да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Бир неча дақиқада ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тўлиқ назорати остида. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Айни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумтлар келиб тушмаган.

loading...