Фарғонада етиштирилган помидор ва қалампирнинг Россияга олиб кирилиши таъқиқланди

0

Ўзбекистоннинг ушбу ҳудудидан олиб келинган помидор ва қалампирларда жигарранг бурушиқлик вируси борлиги аниқланган. Фарғона помидор ва қалампирларига таъқиқ шунинг учун қўйилган.

Россияга Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш таъқиқланди, чунки уларда юқумли вирус борлиги аниқланган.

«Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича Федерал хизмати 2020 йилнинг 26 ноябридан бошлаб Россия ҳудудига Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампирларни олиб киришни таъқиқлади. Бундай чора Ўзбекистоннинг ушбу ҳудудидан олиб келинган помидор ва қалампирларда жигарранг бурушиқлик вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV) аниқланиши муносабати билан амалга оширилган», дейилган расмий хабарда.

Россельхознадзор ушбу зараркунанданинг Россия Федерацияси ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятида етиштирилган помидор ва қалампирларни олиб киришга чеклов ўрнатди.

Помидорлар жигарранг бурушиқлик вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV)) – ЕОИИ комиссияси томонидан тасдиқланган Карантин объектлар Ягона рўйхатига киритилган. Россельхознадзор 2020 йилнинг 27 июлидан бошлаб ушбу вирусларнинг маҳсулот уруғлари ва кўчатлари таркибида бўлишига ҳам таъқиқ киритган эди.

review.uz

loading...