Коронавирусга қарши автобус яратилди

0

Бурсада янги «коронавирусга қарши» автобус пайдо бўлди. Бу ҳақда Hurriyet ёзмоқда.

Автобус узоқ масофага нарса ташувчилар муаммосини ҳал қилди, дейилади умумий ҳисоботда.

Нашрнинг таъкидлашича, автобус компаниялари иқтисодий муаммоларга дуч келмоқдалар, чунки улар ижтимоий масофа сақлаш қоидалари туфайли чипта ўриндиқларнинг ярмига сотилиши мумкин. Шунинг учун Бурсадаги кузов ишлаб чиқарувчи компания янги ечимни таклиф қилди: ҳар бир йўловчига битта ўриндиқ, аммо одатдаги автобусларга қараганда кўпроқ имкониятга эга.

Компания расмийси Седат Турк берган маълумотга кўра, автобус бир вақтнинг ўзида иккита ўриндиққа чипта сотолмайдиган компанияларга ёрдам беради.

Ўз навбатида, автобусларни ишлаб чиқарувчилардан бири Aрафат Кая ушбу ғоя саккиз ой олдин ўйлаб топилганлигини таъкидлади.

«Мен сайёҳлик компанияларидан шикоятларни эшитдим ва ҳамкасбларим билан биргаликда биз хавфсиз саёҳат учун бирон нарса қилишга қарор қилдик. Энди компаниялар чипталарни барча ўриндиқларга сотишлари мумкин. Пандемияда оддий автобус 27 йўловчини ташийди, аммо бизнинг автобус 38 кишини ташийди», – деди у.

Унинг сўзларига кўра, халқаро компаниялар аллақачон лойиҳага қизиқиш билдирмоқдалар.

loading...