Марадонани сўнгги йўлга кузатиш маросими президент қароргоҳида бўлиб ўтади

0

25 ноябрь куни вафот этган Диего Марадона билан хайрлашиш маросими Аргентина президентининг расмий резиденцияси бўлмиш, Каса Росадада бўлиб ўтади.

TyC Sports нашрининг хабар қилишича, маросим 48 соат давом этади. Унда 1 миллион атрофида одам йиғилиши тахмин қилинмоқда.

Маросим бир неча кунга чўзилиб кетиши кутилмоқда, бироқ собиқ футболчининг оиласи тадбир кичикроқ суратда ўтказилишини сўраган.

 

loading...