“Мен хоҳладимми, шунақа бўлади!” дейдиган ҳоким чиқарган қарори қонунга зидлиги ҳақида ўйлаб ўтирмаяпти

0

Кеча адлия вазири Русланбек Давлетов билан бўлиб ўтган онлайн мулоқотда охирги 2,5 йил ичида адлия тизимидаги идоралар ташаббуси билан маҳаллий ҳокимликларнинг 2000 тагача қарорлари бекор бўлгани айтилди. “Юрист қаерга қараяпти? Нега улар объектив ишламаяпти?” дея эътироз билдирди вазир.

Бу адлия органларининг статистикаси экан. Бошқа ваколатли органларнинг ташаббуси билан бекор қилинган қарорлар ҳам бор ҳали.

Энг қизиғи, нафақат ҳокимликларнинг, балки барча давлат ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари ишга киришидан олдин тегишли адлия органларидан суҳбатдан ўтади. Бундан ташқари ҳар уч йилда юристлар малакасини ошириш марказида 2 ҳафта ўқийди ва шунча муддатда малака аттестациясидан ўтади.

Шунда адлия органларининг ўзи нолойиқ юристларни лавозимга тасдиқламаяптими, деб ўйлаб қолишингиз мумкин, албатта.

Танганинг бошқа томонига назар ташласак, муаммонинг асосий илдизини 3та нарсада кўраман:

1. Нафақат юридик соҳа, балки барча йўналишларда таълимнинг, кадрлар тайёрлаш тизимининг сифатсизлиги;

2. Ҳоким буйруқларини тайёрлашда доим ҳам юристдан сўраб ўтирилмаслиги. Яъни айрим ҳокимларнинг ўзбилармонлиги, “мен хоҳладимми, шунақа бўлади” деган принцип билан қўл остидагиларни эшитмаслиги;

3. Ҳокимларнинг буйруқ ва қарорлари ҳали-ҳанузгача жамоатчиликка очиқ эълон қилинмасдан, ими-жимида қабул қилиниши, бунинг ортидан эса маҳаллий ҳокимликларнинг қарорлар қабул қилишда масъулият ҳисси жуда пастлиги.

Ва яна бошқа бир қатор омиллар бундай оқибатга сабаб бўлмоқда.

@xushnudbek

loading...