Нима учун тирноқда оқ доғлар пайдо бўлади?

0

Шифокорлар тирноқдаги оқ доғларни лейконихия деб аташади. Бу жуда кенг тарқалган ҳодиса.

Қуйидагилар тирноқда оқ доғларга сабаб бўлади:

 

Жароҳат.Травма натижасида келиб чиққан лейконихияни таниб олиш осон: одатда тирноқлар юзасида бир ёки бир нечта юмалоқ оқ доғлар пайдо бўлади.

 

Тирноқларни тишлаш одати, тасодифий зарбалар,тез-тез ва жуда кучли маникюр, қаттиқ поябзал оёқ бармоқларида лейконихия пайдо бўлишига олиб келади.

І

Айрим дориларни қабул қилиш ва заҳарланиш. Сулфонамидларни (сулфаниламидларни) қабул қилиш, бактериал инфекцияларни даволашда ишлатиладиган синтетик дорилар, саратоннинг ҳар хил турларини даволашда қўлланиладиган кимёвий терапия.

 

Танадаги тизимли касалликлар.Темир танқислиги анемиясида организмда темир моддаси етишмайди.

 

Шунингдек, буйрак касаллиги, юрак етишмовчилиги, жигар касалликлари (хусусан, цирроз), гипертиреоз – қалқонсимон безнинг ҳаддан ташқари фаоллиги, ошқозон-ичак трактида оқсилларни ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар, тери касалликлари тирноқда оқ доғларни пайдо қилади.

Нима қилиш керак?

Кўп ҳолларда кутиш кифоя: тирноқ ўсиб чиқади ва оқ доғ ўз-ўзидан йўқолади. Чизиқлар мунтазам пайдо бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта тирноқларга таъсир қилса, мутахассис шифокорга боғланиш керак.

 «Cоғлом ҳаёт»

loading...