ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ДАВОЛАШНИНГ ҚАНДАЙ УСУЛЛАРИ МАВЖУД?

0

Шаҳноза АЗИМОВА,
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар эндокринологияси бўлими мудири, олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди:

— Қандли диабетнинг 1-тури назоратида замонавий даво чораларидан бири болалар ва ўсмирларни аналог инсулинлари билан даволашдир. Хозирги пайтда Республикамизда болалар ва ўсмирлар тўлақонли равишда аналог инсулинлари билан таъминланган. Ушбу тадбирлар 2019 йил 19 апрелда қабул қилинган “2019-2021 йилларда Республика аҳолисига эндокринологик ёрдамни кўрсатишни такомиллаштириш Миллий дастури” асосида олиб борилмоқда.

Ушбу аналог инсулинлари жаҳон даволаш стандартларига мос бўлиб, уларнинг ўзига ҳослиги, даволаш физиологик инсулин секрециясига яқинлаштиради ва асоратларнинг юзага келмаслигига сабаб бўлади.

Қандли диабетнинг замонавий даво усулларидан бири, бу — помпатерапиясидир. Бу даво тури юқори технологик даволаш ҳисобланиб, хаёт сифатини яхшилашга, қандли диабет назоратини енгиллашишига ва асоратларнинг юзага келмаслигига ёрдам беради. Махсус киритилган дастурлар асосида ушбу технология инсулин миқдорини керакли дозада ва ўз вақтида танага юборади. Натижада, гликемик назорат мўътадиллашади. Албатта, ушбу даволаш усуллари асосида ўз-ўзини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...