Сергели метросининг илк синови бошланди

0

Сергели йўналиши бир кунда қарийб 35 минг йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Мазкур ер усти метроси орқали йўловчилар Буюк ипак йўли бекатидан тўғридан-тўғри Сергелига бора оладилар.

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналиши Олмазор бекатидан янги қурилаётган Сергели метро йўналишининг сўнги бекатигача бўлган оралиқда тест режимида поезд ўз ҳаракати амалга оширилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида лавҳа намойиш этилди.

Синов жараёнида устки пўлат изларнинг мунтазам ҳаракатланишга тайёр эканлиги тасдиғини топди.

Ҳозирда бекатлар миллий меъморий кўринишдаги кўркам ҳолатга келтирилиб, сўнгги монтаж ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнга 1200 нафарга яқин мутахассис ва ишчи ходимлар, 100дан ортиқ машина ва техника жалб қилинган.

Мазкур йўналиш 5та бекатдан иборат бўлиб, умумий узунлиги 6,2 км. Йил охирига қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган мазкур ер усти метроси орқали йўловчилар Буюк ипак йўли бекатидан тўғридан-тўғри Сергелига бора оладилар.

Сергели йўналиши бир кунда қарийб 35 минг йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Қайд этиш жоизки, Сергели ер усти метросининг қурилиш ишлари 2017 йилда бошланган эди. Ушбу бунёдкорлик ишлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Кўприк қурилиш трест» унитар корхонаси томонидан бажарилмоқда.

loading...