Сирдарёда бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан вафот этди. Уларнинг энг кичиги 3 ёш

0

2020 йил 25 ноябрь куни  Сирдарё вилояти Ховос тумани Ховос шаҳарчаси, «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ис газидан заҳарланиш туфайли бир оиланинг тўрт нафар аъзоси вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz’га марҳумнинг яқинлари маълум қилди.

Аниқланишича, ушбу кўп қаватли хонадонларда газ босими пасайиб кетганлиги туфайли қўлбола печ орқали уй иситилган.

Хонадон бекаси, 1988 йилда туғилган аёл ва унинг 3 нафар, 3, 7 ва 10 ёшли фарзандлари вафот этган.

loading...