Диетолог озиш учун энг фойдали кечки тамадди ҳақида тавсия берди

0
Almonds kernel in a wooden plate

Сеченовдаги хусусий тиббиёт институтининг соғломлаштириш клиникаси врач-диетологи Наталя Пугачева озишни истаётганлар учун энг яхши тунги ва кечки тамаддини айтиб ўтди. Унинг тавсияларини «Москва» агентлиги келтирди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, озишни истаган одамлар соат 18:00 дан кейин ўзларини овқатдан чеклаши шарт эмас. «Бир ҳовуч бодом ёки писта (тахминан 30 грамм), бир стакан кефир ёки бир стакан табиий йогурт, киви (икки-учта), бир ҳовуч ошқовоқ уруғи сизни кечки очлик муаммосидан халос қилиши мумкин», деб таъкидлади Пугачева.

Бундан ташқари, тавсия этилган кечки тамадди рўйхатига олма, қулупнай, қайнатилган тухум, қайнатилган товуқ гўшти, бошоқли ўсимликлар (гречка, сўли ва арпа ёрмалари каби)дан тайёрланган бўтқа, ёғсиз сутда реза мева ёки нок, олма тайёрланган коктейл ҳам киради. «Бир чашка иссиқ ўсимлик чойи кечки тановулни мукаммал равишда тўлдиради», дея қўшимча қилди диетолог. У охирги овқатланиш ётишдан бир ярим соат олдиндан кам бўлмаслигини таъкидлади. Айтиш жоизки, идеал кечки тамадди 200 ккал.дан ошмагани маъқул.

Пугачева ётишдан олдин аччиқ, ёғли ва шўр овқатлар, шунингдек, таркибида алкоголь, кофеин ва шакар бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилишни тавсия этмайди. Бу чегарадан чиқиб, меъёрдан зиёд овқатланишга асос бўлади, деб тушунтирди шифокор.

Аввалроқ тиббиёт фанлари доктори, Самара диетология ва диетотерапия илмий-тадқиқот институти директори Михаил Гинзбург тунда қадди-қоматга зарар етказмасдан ейиш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида гапирган эди. Рўйхатда сабзи, бодринг, олма, парранда гўшти, қайнатилган тухум, балиқ ва буғдой кепаги (отруби) бор.

Zarnews.uz

loading...