Коронавирусга қарши вакциналарнинг умумий камчилиги нимада?..

0

Коронавирусга қарши энг самарали вакциналар инсонга икки марта киритилишини назарда тутади. Бироқ бу вакцинанинг биринчи қисмини олган инсон уни иккинчи марта олишга келмаслиги хавфини бир неча маротаба оширади ва шу тариқа вакцина самарасини йўққа чиқаради, деб ёзмоқда «Kun.uz».

“Ушбу вакциналарнинг заиф томони айнан шунда. Одамлар биринчи вакцинани олиши, бироқ иккинчи вакцинани олишга келишни унутиши ёки эмлашга қарши чиқувчилар “ўгитлари”га амал қилиб, умуман келмаслиги мумкин”, деб айтган Жорж Мейсон университети (АҚШ) тизимли биология мактаби профессори Анча Баранова.

Мутахассиснинг таъкидлашича, агар одамлар вакцинанинг иккинчи марта киритилишига беэътиборлик қилса, оммавий эмлаш кампаниясининг самараси деярли йўққа чиқади.

Баранованинг қўшимча қилишича, ҳозирда Хитойда бир марта киритилиши назарда тутилган вакцина ишлаб чиқилмоқда, бироқ унинг қанчалик самарали экани ҳозирча номаълум.

loading...