Қамоқхоналарда Covid-19дан ўлганлар сони аҳоли орасидагидан кўра уч баравар кўп

0

АҚШ қамоқхоналарида 200 мингдан ортиқ Covid-19 касаллиги қайд этилган

Пандемия даврида жазони ўташ жойларидаги холатни кузатиш ва мониторинг қилиш лойиҳасини амалга ошираётган  Covid Prison Projectнинг маълумотига кўра,  24 ноябрь ҳолати бўйича, АҚШ қамоқхоналаридаги маҳбуслар орасида Covid -19 билан боғлиқ 207 минг 438 ҳолат қайд этилган, шу жумладан 1438 ўлим. Ходимлар орасида юқтиришнинг 44 598 та ҳолати қайд этилган, улардан 75 нафари вафот этган.

“Қамоқхоналар касаллик манбаи ҳисобланади”, дейилади Covid Prison Project тадқиқотида.

Covid-19  пандемиясидан олдин АҚШ қамоқхоналарида тахминан 2,3 миллион махбус бор эди бу ­дунёдаги маҳбусларнинг деярли тўртдан бир қисми демакдир.

Июнь ойида нашр этилган тадқиқотларда маҳбуслар сонини камайтириш, уларни бир кишилик камерага жойлаштириш ва асемптоматик бўлганларни SARS-CoV-2 учун текширувдан (тест) ўтказиш, ниқоб тақиш ва соғлиқни сақлаш бўйича бошқа стандарт чоралардан фойдаланиш, юқиш хавфини камайтириши мумкинлигини кўрсатганлиги айтилган эди. Уларнинг ҳисоби кўра, бундай стратегиялар 12 ҳафта ичида юзага келиши мумкин бўлган янги ҳолатлар сонини 83 фоизга қисқартириши мумкин дейилган эди. Бироқ ундай бўлиб чиқмади.

Табиий хавф

Ноябрь ойида янги касалланганлар сони ҳафтасига 13,600 нафардан ошди – бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич, дея хабар берилди.

Covid-19дан ўлганлар сони аҳоли орасидагидан кўра қамоқхоналарда уч баравар кўп. SARS-CoV-2 билан касалланиш эса беш мартадан кўпроқни ташкил этган. Сабаби эса  “ҳаво айланиши ёмон бўлган ва одамлар кўп бўлган жойларда” ҳаводаги вирус билан боғлиқ бўлган ўзига хос хавф янада ошиши билан “Қамоқхона каби жойлар энг хавфли ҳудуд”га айланган.

Судьялар томонидан вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида  жорий йил давомида 100 мингга яқин маҳбусни озод қилинган.

Корейсча ёндашув

Ўтган йилнинг баҳорида Жанубий Кореяда учта маҳбус коронавирус билан касалланганида, ахлоқ тузатиш идоралари ходимлари тезкорлик билан эътибор қаратишган эди.

Жанубий Кореяда умуман бошқача сценарий бўйича ишлар олиб борилди. Соғлиқни сақлаш расмийлари томонидан қамоқхоналарда “чекланган муҳит” тартиби жорий этилди.

Covid-19 белгилари бўлган маҳбуслар текширилди ва вирусга гумон қилинганда карантинга олинди. Худди шундай, барча янги маҳбуслар умумий қамоқхона “майдонига” киришдан олдин 14 кун давомида карантин даврини ўташди, агарда аломатлар пайдо бўлса улар даволанди.

Ҳар доим ниқоб тақиш кераклигига эътибор қаратилди, гуруҳ машғулотлари, шу жумладан дарслар ва маслаҳатлар чекланди. Шахсий ташрифлар ҳам чекланган эди, чунки қамоқхона маъмурлари маҳбуслар учун виртуал учрашувлар ўтказиш имкониятини кенгайтирдилар. Жанубий Кореяда шиша бўлинмалар маҳбусларни ва уларнинг меҳмонларини ажратиб туради, улар микрофон ёрдамида гаплашишлари керак, бу оддий аммо самарали усул, касалликни тарқалишини камайтиришга ёрдам берган.

P.S. Қизиқ биздаги қамоқхоналардаги аҳвол қандай экан? Бизда неча нафар махбуслар касалликка чалинган? Неча нафари тузалди? Неча нафари…. саволлар кўп.

davr24.uz

loading...