Самарқандда 30 ёшли йигит улфатининг атомашинасида бетон тўсиққа урилди

0

2020 йилнинг 02 ноябрь куни соат 15:00 ларда 33 ёшли Феруз Н., ўзига тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинани бошқариб, танишлари 33 ёшли Олим М., ва 30 ёшли Жасур П., лар билан бирга Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси Наврўз кўчасида жойлашган ошхонага овқатланиш мақсадида бориб, автомашинани ошхонанинг ҳовлисида қолдириб, ошхонада танишлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилишгандан сўнг маст ҳолатдаги таниши Жасур П., унга тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинасининг эшиги қулфланмаганлигидан ва ўт олдириш калити турганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочиб, Оқдарё тумани Болта қишлоғининг ички йўлида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа бориб уриб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 24 ноябрь куни Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қўйиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

loading...