Шимолий кореялик хакерлар AstraZeneca ходимларига ҳужум уюштирди

0

Шимолий кореялик хакерлар Британиянинг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан AstraZeneca компанияси ходимлари қурилмаларини бузиб киришга уринган. Бу ҳақда манбаларга таяниб Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужум компаниянинг кўплаб ходимлари, жумладан вакцина устида ишлаган мутахассисларига қарши қаратилган бўлган.

Хакерлар LinkedIn ва WhatsApp мессенжерларида ўзларини ишга ёлловчилар деб таништириб, компания ходимларига иш таклиф қилишган. Шундан кейин хакерлар уларга вакансия таърифи келтирилган ҳужжатларни юборишган. Уларда компьютерга кириш учун зарарли код сақланган. Манбаларнинг таъкидлашича, қурилмаларни бузиб киришга уринишлар самарасиз бўлган.

Аввалроқ Россиянинг Гамалея номидаги маркази ўзи ишлаб чиққан “Спутник V” вакцинасини AstraZeneca вакцинаси билан комбинациялашни таклиф қилган. Вакциналарнинг самарадорлиги мос равишда 95 ва 70 фоизни ташкил қилади. Россиялик мутахассислар вакциналарнинг бирлаштирилиши AstraZeneca ввакцинаси самарадорлигини оширади деб ҳисоблашмоқда.

Айни вақтда дунёда коронавирусга қарши 200дан кўпроқ вакцина ишлаб чиқилмоқда. Улардан бир нечтасигина синовларнинг якуний босқичига етиб келган. BioNTech ва Pfizer, Moderna, AstraZeneca ва Гамалея номидаги марказ ўз вакциналарининг самарадорлиги юқорилигини маълум қилишган.

kommersant.ru

loading...