Узоқ ва соғлом умргузаронлик ниятингиз бўлса, Қуёш бобо заминга мўралаб улгурмасдан бурун уйғонинг!

0

Мана бир неча йиллардирки, тиббиётни қийнаётган энг асосий муаммо юрак-қон томири тизими касалликлари (асосан юрак хуружи)дан юзага келаётган ўлимдир. Жуда юқори ўлим кўрсаткичларини бироз бўлса ҳам камайтириш мақсадида дунё олимлари жуда кўп бош қотиришди. Айниқса, Европа ва Америка тиббий-илмий тадқиқот марказлари ўз изланишларини “Нима учун юрак хуружининг асосан эрта саҳарлаб содир бўлиши” сабабини излашга йўналтиришди (кўп эшитганмиз: кечқурун бинойидек ухлабди-ю, эрталаб уйғонмабди” – деган гапларни).

Ва ниҳоят, асримиз бошида кўп йиллик изланишлар натижасида олимлар қуйидаги хулосага келишди: “Эрта тонг маҳали инсон организмида кучли ҳаяжонланиш (ички депрессия) бўлади, оқибатда юрак-қон томир тизимида зўриқиш юзага келади. Ёш ўтган сари организмнинг бу зўриқишга бардош бермоғи қийинлашиб бораверади…”. Энди уларнинг тавсиясига эътибор беринг: “Ушбу тонг-саҳарги организм зўриқиши инсонга зарар етказмаслиги учун ҳали қуёш бош кўтармай туриб уйғонмоқ муҳим ва зарур!..”

Бу тадқиқотлар самарасида тиб илми, муқаддас динимиздаги Бомдод намозининг фазилатларидан бирини очиб берганини англагандирсиз.

Узоқ ва соғлом умргузаронлик ниятингиз бўлса, Қуёш бобо заминга мўралаб улгурмасдан бурун уйғонинг! Таҳорат олиб бўлгач, намоз ўқийсизми, китоб мутолаа қиласизми ё шунчаки бадантарбия билан шуғулланасизми, у сизнинг кўнгил амрингизга ҳавола.

“Илм ўрганинг, зеро у сизни Ҳаққа элтгувчи зиёдур”.

@abrorpirmuhammad

loading...