БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ

0

Олти ёшли болакай аёлга деди:

— Холажон, манави конфетлардан енг!

— Вой, раҳмат болажоним, раҳмат!

— Хўш, мазали эканми?

— Жудаям.

— Қизиқ, шу конфетларни итим билан мушугимга бергандим, туфлаб ташлашди.

* * *

Муаллима биринчи синф ўқувчисидан сўради:

— Эшматвой, улғайсанг ким бўласан?

— Генарал бўламан.

— Ие, уруш бўлса-ю, сени душман отиб қўйса-чи?

— Унда душман бўламан.

* * *

Эр хотини билан узоқ вақт баҳслашди. Охири жонига тегиб деди:

— Бўпти, сеники маъқул!

Хотин:

— Йўқ, мен фикримни ўзгартирдим.

* * *

Икки эркак ресторанда ўтирибди. Бири иккинчисидан сўради:

— Қизиқ, ресторан кўринишидан туппа-тузукка ўхшайди. Нега «Қароқчи» деб номлашибдийкин-а?

— Ҳисоб-китоб қоғозини олиб келишсин, ўзинг кўрасан!

* * *

Қиз касалхонага севган йигитини кўриш учун келди. Қараса, палата эшиги ёнида оқ халат кийган бир аёл турибди. Сир бой бермаслик учун аста сўради:

— Мен беморни кўриб чиқсам бўладими?

— Кими бўласиз?

— Синглиси.

— Вой, танишганимдан хурсандман. Мен беморнинг онаси бўламан.

* * *

Армия сафига чақириш мавсуми. Психиатр ҳузурига бир йигит атайин телба қиёфасида, гўё ўзини мотоцикл қилиб кўрсатиш учун бор овозда бақириб кирди.

— Дрин, дри-ин! Дри-ин! Мотоциклни қаерга қўяйлик, дўхтир?

Психиатр:

— Ана, бурчакда менинг мотоциклим турибди, ўша ерга қўя қолинг!

* * *

Биринчи синф ўқувчиларининг суҳбатидан.

— Қачон мен уйга кеч қайтсам, дадам камар билан савалайди.

— Менинг дадам эса саваламайди.

— Нега?

— Энди камарини ечиб оламан деганда, шими тушиб кетади. Шунда ойим: «Вой, болагинам, борақол, яна бирпас ўйнаб келгин!» деб мени чиқариб юборади.

* * *

Ватсон Шерлок Холмсдан сўради:

— Холмс, нега уйланмагансиз?

— Қўрқаман.

— Нимадан?

— Тасаввур қилинг, уйда диванда ёнбошлаганча газета ўқиб ётибсиз. Эшик ортида хотинингизнинг бақиргани, сал наридан итингизнинг вовиллагани эшитилди. Хўш, кимни олдин ичкарига киритиш керак?

— Хотинингизни-да!

— Йўқ, итни.

— Нега?

— Чунки ит ичкарига киргач, вовиллашдан тўхтайди.

 

* * *

Ўғридан таниши сўради:

— Нега пойма пой ботинка кийиб олибсан?

— Дўкондорлар аҳмоқ. Улар пештахтага ботинканинг бир пойданини қўйсак ҳеч ким ўғирламайди деб ўйлашади.

 

 

loading...