Кенияда «вафот этган» одам тўсатдан ўликхонада тирилди

0

Кенияда ўлган деб ҳисобланган эркак ўликхонада тўсатдан ўзига келди.

Бу ҳақда “Standart” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Питер Киген уйида ҳушини йўқотган ва оиласи уни касалхонага олиб борган. Бир неча соатдан сўнг шифокорлар Питернинг қариндошларига унинг касалхонага ётқизилишидан олдин вафот этганлиги ҳақида хабар беришган.

Аммо шифохона ходими Гирберт Черуйотнинг маълум қилишича, қариндошларининг ўзи Кигенни ўлган деб ҳисоблашган. Шифокорлар уларга Питернинг аҳволини ўрганиш учун вақт беришни илтимос қилишган, аммо оила шифокорларни сусткашликда айблаб, жасадни ўликхонага ўзлари олиб кетишган.

Питер ўликхонада ўзига келганидан сўнг касалхона ётқизилган. Барча текширувлардан ўтган Кигенга бир неча кундан сўнг жавоб берилиши режалаштирилган.

Беморнинг ўзи ўлганлигини ва ҳаттоки ўликхонага жўнатилганини билганидан ҳайратда қолганлигини айтди.

loading...