Лукашенко янги конституция қабул қилинганидан кейин Беларуссия президенти лавозимидан кетишини айтди

0

27 ноябрь куни Беларуссия президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг янги конституцияси қабул қилинганидан кейин ўз лавозимидан кетишини айтди. Бу ҳақда Беларусиянинг Belta агентлиги хабар берган.

«Янги конституцияга биноан мен сиз билан президент сифатида ишламайман»  деди Лукашенко.

Лукашенко ўз нутқида ўша кун қачон келишини айтмаган бўласада, конституцияга ўзгартиришлар киритиш ва президент ваколатларини тузатиш зарурлигини таъкидлаган.

Беларуссияда шу йилнинг 9 августида президентлик сайловлари бўлиб ўтган ва унда мамлакатни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенко ғалаба қозонганди.

Аммо, Лукашенконинг рақиблари ушбу сайловда ғирромликлар бўлганини таъкидлашди. Шундан кейиб бутун беларус халқи ҳукуматга қарши намойишлар бошлади ва Лукашенконинг истеъфосини талаб қилди. Бундай намойишлар бир неча ой давом этди.

loading...