Афғонистондаги терактда 20 нафар ҳарбий ҳалок бўлди(фото)

0

Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида қуролли кучлар базаси яқинида содир этилган портлашда камида 27 киши ҳалок бўлди, 17 киши яраланди. Қурбонларнинг аксарияти ҳарбийлар бўлган.

Ҳужум вақтида автомобил ичида жойлаштирилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Бунинг оқибатида 20 ҳарбий ҳалок бўлган.

Шунингдек, Забул вилояти пойтахти Қалат шаҳри яқинида яна бир портлаш содир этилган. ОАВ маълумотларига кўра, иккала ҳолатда ҳам портловчи қурилмаларни худкушлар ҳаракатга келтирган. Забулдаги портлашда 4 киши, жумладан маҳаллий кенгаш раиси Отажон Ҳақбаён яраланган.

Иккала ҳужум учун ҳам ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Афғонистонда АҚШ ҳарбийларининг тўлиқ олиб чиқилиши ва афғонлараро музокаралар ўтаётгани ортида мамлакатда ҳужумлар ва терактлар тез-тез содир этилмоқда. 2 ҳафта аввал Ғазнидаги турар жой ҳудудларининг миномётдан ўққа тутилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлганди, 7 киши яраланганди. Ҳукумат маълумотларига кўра, мамлакатда охирги 3 ой ичида ҳужумлар оқибатида 200дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 400дан кўпроғи яраланган.

loading...