ТДИУ талабаси «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида ғалаба қозонди

0

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт факультети 3-босқич талабаси Достонбек Рустамов Нурсултон шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида 14 мамлакат ичидан «Рақамли иқтисодиёт ва инновацияларни бошқариш» йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли I ўринни эгаллади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

 

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади.

 

Танлов натижаларига кўра, Достонбек Рустамовнинг илмий ишлари, қўлга киритган ютуқлари ва танлов давомидаги саралаш жараёнлари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди ва «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди.

loading...