Бу пойтахт Абу-Дабида ҳудудни ривожлантириш лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Умумий баландлиги 144 қават бўлган биноларни портлатиш атиги 10 сония давом этган.
Мазкур жараён дунёдаги энг хавфсиз портлатиш сифатида Гиннесс рекордлар китобига кирди. Бинолардан бўшаган жойда портга элтувчи йўл қурилади.