Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳонлар хусусий корхоналар томонидан ўтказилади

0

ИИВнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш бўйича имтиҳонларни ўтказиш ваколати хусусий секторга ўтказилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Депутатнинг қайд этишича, 27 ноябрь куни ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси йиғилишида бу ҳақда эълон қилган.

Автодромлар ва имтиҳон тизими тўлиқ хусусий компанияларга ўтказилиши кутилмоқда. Ички ишлар вазирлиги, ўз навбатида, бутун жараённи кузатиб боради.

Ушбу янги тизимни 2021 йил давомида жорий этиш режалаштирилган, дея қўшимча қилди депутат.

loading...